Жаҳон банки Миссияси делегацияси ва Бирлаштирилган лойиҳаларни амалга ошириш гуруҳи раҳбари ҳамда мутахассислари  Янгиқўрғон  туманидаги  маҳалла фуқаролар йиғинида бўлишди.

Айни кунларда Янгиқўрғон туманида қишлоқ хўжалигининг хандалаги - "ипак қурти"ни парваришлаш мавсуми авж паллада.

Барча жойларда бўлгани каби бугундан Янгиқўрғон туманида ҳам маҳалла фуқаролар йиғинлари раисларининг навбатдаги сайловини ўтказишга киришилди.

Хусусан, "Салмон" маҳалла фуқаролар йиғинидаги 63-мактабида тумандаги илк сайлов бўлиб ўтди.

Сўнгги йилларда Президентимиз ташаббуслари билан «Янги Ўзбекистон — янги суд» принципи, шундай янги босқичга чиқди-ки, бундан кўзланган энг устивор мақсад, судга мурожаат қилган ҳар бир фуқаро ва тадбиркорда суддан, пировардида эса давлатдан розилик ҳиссини уйғотишдир.
Шиддат билан ўтиб бораётган замонда «Инсон қадри учун» ғояси асосида чинакам адолатли суд тизимини шакллантириш ҳамда унинг фаолиятини халқ манфаати ва инсон қадр-қимматини самарали ҳимоя қилишга йўналтириш борасида изчил ишлар ташкил қилиниб, унинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш юзасидан дастлаб, Конституциямизга суд ҳокимияти мустақиллигини таъминлаш билан боғлиқ қўшимча ва ўзгартишлар киритилди, шунингдек, “Судлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни ҳам янги нормалар билан бойитилди.
Жумладан, 14.08.2024 йилда Ўзбекистон Республикасининг 943-сонли “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига суд ҳокимиятининг мустақиллиги кафолатларини мустаҳкамлашга, судлар фаолияти ҳақида жамоатчиликни хабардор қилишга хамда ягона суд амалиётини таъминлашга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” Қонуни қабул қилинди.
Мазкур Қонун билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига, шу жумладан, Ўзбекистон Республикасининг “Судлар тўғрисида” қонунига ҳам ўзгартиришлар киритилиб, айнан Қонуннинг 41-моддасига кўра, Фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман, шаҳар суди, жиноят ишлари бўйича туман, шаҳар суди, туманлараро, туман, шаҳар иқтисодий суди раиси: “судьяларнинг аҳоли билан учрашувларини ташкил этади, шунингдек жамоатчиликни ҳар чоракда суднинг фаолияти тўғрисида оммавий ахборот воситалари орқали хабардор қилиб боради”
Қисқача қилиб айтганда, ушбу Қонун билан судлар раисларининг халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига бир йилда камида бир марта ахборот тақдим этиши ҳақидаги қоида бекор қилиниб, ўз навбатида судларнинг ўз фаолияти тўғрисида жамоатчиликни ҳар чоракда оммавий ахборот воситалари орқали хабардор қилиб бориши, шунингдек суд қарорларини қайта кўриш институти такомиллаштирилганлиги муносабати билан ягона суд амалиётини таъминлашни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Ушбу норма ўз навбатида мамлакатимизда суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллиги кафолатларини янада мустаҳкамлашга, жамиятнинг судлар фаолияти тўғрисида мунтазам ахборот олиши учун мустаҳкам ҳуқуқий асосларни яратишга, судьялар зиммасига одил судловни амалга ошириш билан боғлиқ бўлмаган бирор-бир мажбурият юклатилишининг олдини олишга ҳамда улар фаолиятининг шаффофлигини таъминлашга, шунингдек қонунчиликдаги айрим бўшлиқлар ва зиддиятларни бартараф этишга хизмат қилади.

Анвар Сафаров,
Фуқаролик ишлари бўйича Янгиқўрғон туманлараро судининг судьяси

Бугун марказий ва маҳаллий ОАВлар ходимлари, блогерлар учун Янгиқўрғон туманига Пресс тур ташкил этилди.