Жаҳон банки Миссияси делегацияси ва Бирлаштирилган лойиҳаларни амалга ошириш гуруҳи раҳбари ҳамда мутахассислари Янгиқўрғон туманидаги маҳалла фуқаролар йиғинида бўлишди.


Лойиҳа доирасида “Туман" МФЙда бугунги кунга қадар амалга оширилган ишлар жараёни бўйича аҳоли билан очиқ мулоқот ўтказилди. Шунингдек, маҳаллий аҳоли томонидан танлаб олинган сублойиҳа — 15-умумтаълим мактаби учун ошхона қуриш ишлари билан яқиндан танишилди.
Меҳмонлар мактаб ўқувчилари томонидан намойиш этилган бадиий чиқишларни қизиқиш билан кузатдилар.
Янгиқўрғон туман ҳокимлиги ахборот хизмати





