Барча жойларда бўлгани каби бугундан Янгиқўрғон туманида ҳам маҳалла фуқаролар йиғинлари раисларининг навбатдаги сайловини ўтказишга киришилди.
Хусусан, "Салмон" маҳалла фуқаролар йиғинидаги 63-мактабида тумандаги илк сайлов бўлиб ўтди.


Фуқаролар йиғини раиси сайловини ўтказишга кўмаклашувчи туман комиссияси аъзоси И.Мамажонов дастлаб сайловни такомиллаштириш бўйича амалдаги қонунларга киритилган ўзгартиришлар ҳақида тушунча берилди.
Халқ томонидан "Салмон" МФЙ раислиги учун саралаб олинган номзодларнинг меҳнат фаолияти билан таништирилгач, овоз бериш, хусусан, бюллетенларни тўлдириш тартиби тушунтирилди.
Сайлов якунида кўп овоз тўплаган Мирзаолим Абдувахобов маҳалла раиси сифатида эълон қилинди.
Холислик, шаффофлик, тенглик ва муқобиллик тамойиллари асосидаги МФЙ раислари сайлови туманимизнинг барча маҳаллаларида ўтказилади.
Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





