Бугун марказий ва маҳаллий ОАВлар ходимлари, блогерлар учун Янгиқўрғон туманига Пресс тур ташкил этилди.

Медиа тадбир “Баркамол” ҳамда “Ровут” маҳалласида еттилик фаолияти, томорқадан унумли фойдаланиш, фуқароларни ўзини ўзи банд қилиш юзасидан олиб борилган ишлар билан танишишдан бошланди.

Шундан сўнг хорижий инвестор иштирокида ташкил этилган “QANDIYON G'ISHT” МЧЖ қўшма корхонанинг фаолияти, “Туркистон Садоқат Бахт Иқболи” агрофирма ҳудудидаги “Янгиқўрғон янги тонги” фермер хўжалиги томонидан 10 гектар майдонда интенсив усулида экилган помидор етишитириш ишлари ўрганилди.

Ўтган йили “Туризм қишлоғи” мақомини олган Нанайда янги иш бошлаган бир қатор дам олиш масканлари ва уй меҳмонхоналари кўздан кечирилди.

Оммавий ахборот воситалари вакиллари туманда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ҳақида хабар ва лавҳалар, репортаж ва ижтимоий тармоқлар учун медиа контентлар тайёрлашди.