Янгиликлар
Сессияни туман ҳокими, Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши раиси Асадулло Нажмиддинов очди ва олиб борди.
Аҳолини рўйхатга олиш, аввало, давлат ёки ҳукумат эмас, балки жамиятнинг ўзи учун зарур бўлиб, у вақти-вақти билан ўз-ўзини кўзгуда кўриш орқали ривожланиш натижаларини баҳолаш имкониятидир. Рўйхатга олишда қатнашаётган ҳар бир фуқаро ўзи ҳақидаги маълумотларни тақдим эта туриб, ўзлари мансуб бўлган кишилар гуруҳига тегишли ижтимоий дастурларни ишлаб чиқишда иштирок этади.
Мисол учун, ишсизларнинг сўровномадаги жавоблари меҳнат бозорини ўрганиш ва айнан керакли жойда янги иш ўринлари яратиш имконини берса, болалар сони тўғрисидаги маълумотлар мактаб, мактабгача таълим муассасалари ва шу каби муассасалар қурилиши режаларини тузишда қўл келади. Ёш ҳақидаги маълумотлар пенсияга чиқадиганлар сони, уларнинг пенсия тўловлари учун зарур бўладиган маблағларни жамғариб бориш имконини беради. Ҳар йили мактабгача таълим, умумтаълим мактаблари ёки олий таълимга қабул қилинадиган ёшлар тўғрисидаги маълумотлар ҳам худди шундай шаклланади. Яшаш жойи тўғрисидаги маълумотлар эса ҳар биримизнинг уйимизгача келадиган йўллар қурилиши, коммуникациялар билан таъминлашни режалаштириш учун зарур.
Hozirda viloyatimiz hududlaridagi tanlab olingan mahallalarda “Obod xonadon – obod ko‘cha – obod mahalla” mezonlarini joriy etish bo‘yicha keng ko‘lamli ishlar olib borilmoqda.
Туман ҳокими А.Нажмиддинов бошчилигида секторлар раҳбарлари Ровот маҳалласида яшовчи аҳоли билан мулоқот қилдилар.



Мулоқот давомида "Обод хонадон - обод кўча - обод маҳалла" мезонлари доирасида яшаётган хонадонларини, кўчалари ва маҳаллаларини обод қилишда, дарахтларни оқлаш, қўрғонларини таъмирлаш, ариқларини чопишда ҳамжихатликда фаоллик кўрсатишга чақирдилар.
Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Янгиқўрғон туманидаги 7-умумтаълим мактабида туман прокурори ташаббуси билан 24-25 феврал кунлари эркин кураш бўйича ёшлар ўртасида "Прокурор кубоги учун" очиқ туман биринчилиги ўтказилди.



Мусобақада Янгиқўрғон, Чуст, Давлатобод, Учқўрғон, Чортоқ, Уйчи, Норин туманларидан ҳамда Наманган олимпия захиралари маркази спортчиларидан иборат 200 нафардан ортиқ ёш хаваскорлар иштирок этдилар.
Мусобақа якунига кўра фахрли ўринларни қўлга киритган хаваскор спорчилар Янгиқўрғон тумани сектор раҳбарлари томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





