Янгиқўрғон туманидаги 7-умумтаълим мактабида туман прокурори ташаббуси билан 24-25 феврал кунлари эркин кураш бўйича ёшлар ўртасида "Прокурор кубоги учун" очиқ туман биринчилиги ўтказилди.

Мусобақада Янгиқўрғон, Чуст, Давлатобод, Учқўрғон, Чортоқ, Уйчи, Норин туманларидан ҳамда Наманган олимпия захиралари маркази спортчиларидан иборат 200 нафардан ортиқ ёш хаваскорлар иштирок этдилар.

Мусобақа якунига кўра фахрли ўринларни қўлга киритган хаваскор спорчилар Янгиқўрғон тумани сектор раҳбарлари томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати