Туман Маданият марказида туман ҳокими Асадулло Нажмиддиновнинг умумтаълим мактаблари битирувчилари билан очиқ мулоқоти бўлиб ўтди.



Мулоқот давомида битирувчилар ўзларининг саволлари, таклиф ва ютуқлари билан ўртоқлашдилар.
Жорий йилда тумандаги умумтаълим мактабларини 2648 нафар битирувчилар тамомламоқда.
Қувонарлиси, битирувчиларнинг 640 нафари муддатидан олдин олий таълим талабаси бўлишга улгурдилар.
Мулоқот давомида вилоятимизда фаолият юритаётган Турон, UBS университетлари хамда Исҳоқхон Ибрат номли институт вакиллари битирувчиларни олий таълимга жалб этиш мақсадида тақдимот қилдилар.
58-умумтаълим мактаби ўқувчиси Нигора Абдусаматова Турон университети томонидан ўтказилган Турон фан олимпиадасида юқори натижага эришгани учун университетда ўқишга 15 фоизлик гранд билан тақдирланди.
Мулоқотдан сўнг ёшлар туман Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш маркази томонидан ташкил этилган "Меҳнат ярмаркаси"да хам иштирок этдилар.
Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





