Бугун Янгиқўрғон тумани ҳокими Асадулло Нажмиддинов Нурафшон маҳалласидаги 58-оилавий поликлиникада бўлиб, тиббиёт соҳасидаги долзарб 90 кунлик чоралар билан танишди.


Ўрганиш давомида тумани ҳокими поликлиникадаги амалиётларни кўриб чиқди, ходимларнинг касбий тайёргарлиги ва санитария талабларига риоя қилиш борасидаги ҳолатларнинг яхшилаш бўйича вазифалар белгилади. Шунингдек, тиббий хизматларни яхшилаш, аҳолига кўрсатилаётган ёрдамнинг сифатини ошириш учун муассасада мавжуд муаммо, хусусан сув таъминотини яхшилаш юзасидан масъулларга кўрсатмалар берди.
Бундан ташқари муассасада янги рақамли тизимни жорий қилиш, "Тоза қўллар" тамойили асосида иш юритиш, бино атрофларини ободонлаштириш ҳам эътиборга олинди.
Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





