Янгиқўрғонлик пиллакорлар 235 тонналик хирмон яратиш мақсадида астойдил меҳнат қилмоқдалар.

Туман қишлоқ хўжалиги соҳасида долзарб бўлган мазкур юмушга ҳисса қўшаётганлар талайгина.

Бугун туман ҳокими Асадулло Нажмиддинов "Жўра Охунов Шарқ Юлдузи" агрофирмаси пилла боқувчилари Содиқжон Йўлдошев ҳамда Ўғилхон Тожибоевалар хонадонларида бўлди.

Пиллакорлар салкам бир ойлик меҳнатларини бугун натижасини кўриб, "кумуш тола" хосилини йиғиб олмоқдалар.

Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати