Янгиқўрғон тумани ҳокимлик залида туманда фаолият юритяпган тадбиркорлар билан навбатдаги "Ҳоким ва тадбиркорлар учрашуви" ўтказилди.


Унда туман ҳокимининг ўринбосарлари, Савдо-саноат палатаси, туман Экология бўлими, туман Кадастр палатаси, тижорат банклари ҳамда бошқа мутасадди ташкилот вакиллари иштирок этдилар.
Тадбиркорлар томонидан газ тармоғига уланиш, кадастр ҳужжатлари олишга амалий ёрдам бериш, фаолияти кенгайтириш учун бўш турган бино ёки ер майдони ажратиш, айланма маблағ учун имтиёзли кредит каби муаммолар бўйича мурожаатлар қилинди.
Туман ҳокими Асадулло Нажмиддинов томонидан юқорида кўрсатиб ўтилган мурожаатлар юзасидан тегишли ташкилот ва масъулларга яқиндан ёрдам бериш бўйича кўрсатма ва топшириқлар берилди.
Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





