Хотира ва қадрлаш куни мамлакатимизда умумхалқ байрами сифатида нишонланиши замирида “Инсон қадри учун” шиори негизида кишиларни эзгуликка ундаш фалсафаси ўз мужассамини топган. Зеро, бу байрам ёшларимиз онгида ўтганларни хотирлаш бугунги ва эртанги кунимизни қадрлашга ўргатади.


Янгиқўрғон туманида 9 май – “Хотира ва қадрлаш куни” ҳамда Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 80 йиллиги муносабати билан “Мотамсаро она” ҳайкали олдида байрам тадбири ўтказилди.
Тадбирда сўз олган туман ҳокими Асадулло Нажмиддинов бугунги тинчлигимиз учун жон фидо қилган аждодларимизнинг хотираси ҳамиша барҳаёт бўлишини таъкидлади.
Янгиқўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати





