9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов бошчилигида ҳуқуқ-тартибот, мудофаа ва хавфсизлик идоралари раҳбарлари йўқловлари давомида Янгиқўрғон тумани, Нов маҳалласида истиқомат қилаётган фронт орти меҳнат фахрийси Қирғизой Муратованинг ҳам хонадонида бўлдилар.

95 ёшли Қирғизой Муратова 7 нафар фарзанднинг онаси. Унинг ўсмирлик йиллари Иккинчи жаҳон урушининг дахшатлари, фронтга озиқ-овқат етиштириб бериш машаққати, очарчилик даврига тўғри келади.

Қийинчиликлар гувоҳи бўлган момо бугун юртимизда ҳукм сураётган тинчлик-осойишталикнинг қадрига етиб, авайлаб яшашга ундайди. Вилоят ҳокими Қ.Муратовага Президент табригини ўқиб берди, “Ғалабанинг 80 йиллиги” эсдалик медали ҳамда 3 миллион сўм пул мукофоти ва байрам совғаларини топширди.

Тадбирда кенг жамоатчилик, маҳалла фаоллари ҳамда нуронийлар иштирок этдилар.

Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.