Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов бошчилигида ҳуқуқ-тартибот, мудофаа ва хавфсизлик идоралари раҳбарлари 9 май - Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Янгиқўрғон тумани Оқтепа маҳалласида истиқомат қилувчи, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси, 103 ёшли Муҳаммадиброҳим ота Иномов хонадонига ташриф буюрди.



Ҳарбий оркестр ва кенг жамоатчилик иштироки билан байрам тусини олган тадбирда вилоят раҳбари Муҳаммадиброҳим Иномовга Президент табригини ўқиб эшиттирди ҳамда 10 минг АҚШ доллари пул мукофоти, “Ғалабанинг 80 йиллиги” эсдалик медали ва байрам совғаларини топширди.
Ўзига хос "Уч авлод учрашуви" тарзида ўтган тадбир давомида Ш.Абдураззоқов кексаларнинг босиб ўтган йўли, ҳаётий тажрибаси ёшларга ибрат эканини алоҳида таъкидлади, юртимиздаги тинчлик ва осойишталик нақадар муҳим эканлиги шукроналик билан тилга олинди.
Ўз ўрнида Муҳаммадиброҳим Иномов юртимизда бугунги кунда нуронийлар ва меҳнат фахрийларига яратилган шароитлар, эътибор ва ғамхўрликлардан ғоят миннатдорлигини билдириб, дуога қўл очди.
Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





