Семинар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 30 сентябрдаги ПФ–151-сонли Фармонида кўрсатилган 2024-2025 йилларда тоғ олди ва қир-адирлик, иқтисодий самарасиз ҳамда эскирган боғ ва токзорлар ўрнида янгидан саноатлашган интенсив мевали боғ ва токзорлар барпо этиш масаласига бағишланди.

Семинарда тумани ҳокими A.Нажмиддинов, Саноатлашган интенсив боғ ва узумзорларни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Ф.Киргизбоев, вилоят агросаноатни ривожлантириш агентлигининг ҳамда туманлардаги мутахассислар, вилоятдаги фермер хўжаликлари раҳбарлари ҳамда аҳоли томорқа ер эгалари иштирок этдилар.

Туманда жами 1212 гектар интенсив боғзорлар ташкил этиди. 1060 гектар майдонда сувдан унумли фойдаланиш мақсадида тежамкор томчилатиб суғориш тизими жорий этилган.

Семинарда, шунингдек, юқори қарор ижросини таъминлаш мақсадида 35 нафар ташаббускор томонидан амалга оширилган ишлар билан танишилди.