Фуқаролик ишлари бўйича Янгиқўрғон туманлараро суди томонидан 2025 йилнинг 1-чорагида бир қатор ишлар амалга оширилди.

Хусусан, 1-чорак давомида фуқаролик ишлари бўйича Янгиқўрғон туманлараро судига 4413 та даво аризалар келиб тушган. Шундан 1056 тасини даъво ва алоҳида тартибдаги, 2860 тасини суд буйруғи тартибидаги ва 497 таснии материал тартибидаги аризалар ташкил этади.

Ҳал этилган 1056 та даъвонинг 767 таси қаноатлантирилган, 117 таси қаноатлантириш рад этилган, 161 та даъво аризаси кўрмасдан қолдирилган, 11 таси бўйича иш юритиш тугатилган.

Жами 1056 та даъво тартибида кўрилган ишларнинг 23 таси ер муносабатларига оид, 10 таси меҳнат , 497 таси оилавий ҳуқуқий, 31 таси уй-жой ҳамда 419 таси фуқаролик ҳуқуқий муносабатларига оид ишларни ташкил этади.

Бундан ташқари, алоҳида тартибида 76 та ариза кўриб чиқилган.

Шунингдек, кўрилган даврда Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонаси орқали 69 та, Халқ қабулхонаси орқали 8 та мурожаатлар келиб тушган.

Асоссиз низоларни камайтириш, қонунбузилиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида туманлараро суди томонидан ҳисобот даврида 82 та кўрилган низоли ишлар сайёр суд мажлисларида кўриб чиқилган. Қонун бузилиш ҳолатлари юзасидан 38 та хусусий ажримлар чиқарилиб, тегишлилиги бўйича юқори ташкилот ва мансабдор шахсларга юборилган.

Бундан ташқари, ушбу давр оралиғида 40 та ҳуқуқий тарғибот ишлари амалга оширилган.

С.Юлчиева,
Фуқаролик ишлари бўйича Янгиқўрғон туманлараро суди раиси