Бугун Янгиқўрғон тумани Тиббиёт бирлашмаси томонидан 59-Оилавий поликлиникада аҳоли учун чуқурлаштирилган тиббий кўрик ташкил этилди.

Мазкур муассасада 11 та тиббий бригада томонидан 7 та маҳаллада истиқомат қилувчи 22750 нафар аҳолига тиббий хизмат кўрсатиб келинмоқда. Уларнинг 536 нафарини Реестрга киритилган 131 оиланинг аъзолари ташкил этади.

Тиббий кўрик давомида онколог, неврапотолог, кардиолог, травматолог, эндокринолог, стоматолог, жарроҳ, УЗИ шифокори, гинекологлар томонидан 157 нафар аҳоли кўрикдан ўтказилди. Уларнинг 92 нафари Реестрга киритилган аҳоли вакилларидир.

- Бугунги тиббий кўрик биз учун айни муддао бўлди. Сабаби поликлиникамизнинг ўзида чуқурлаштирилган тиббий кўрикнинг ташкил этилиши бизнинг узоғимизни яқин қилди ва вақтимизнинг тежалишига сабаб бўлди, -дейди М.Аҳмедова.

Тадбир давомида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилувчи яшил, сариқ ва қизил столлар ҳақида ҳам тушунчалар берилди.

Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати