Бугун Юқори Қораёнтоқ маҳалласидаги 9-умумтаълим мактабида туман ҳокимининг сайёр қабули бўлиб ўтди.

Юқори Қораёнтоқ ҳамда "Истиқбол" маҳаллалари фуқаролари иштирок этишган қабулда уй-жойини кадастр қилиш, маҳалла йўлини асфалтлаш, сув тармоғини тортиш масалаларида мурожаатлар келиб тушди.

Мурожаатлар юзасидан тегишли ташкилотлар масъулларига вазифалар белгиланди.

Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати