Бугун туман ҳокими Асадулло Нажмиддинов туманда туризмни янги босқичга олиб чиқиш, аҳоли ва сайёҳлар учун барча қулайликларга эга масканларни ташкил этиш мақсадида Нанай қишлоғи ҳудудида олиб борилиши режалаштирилаётган ишларни кўздан кечирди.



Хусусан, "Сойбўйи" маҳалласидан оқиб ўтган Подшоотасой қирғоғида саломатлик йўлакчасини барпо этиш ишлари билан танишди.
Шунингдек, Қайроқи маҳалласи ҳудудидаги 30 гектардан иборат майдонда туризм комплекси ташкил этиш мақсадида ерларни аукционга қўйиш юзасидан масъулларга кўрсатмалар берди.
Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





