Чўнгбағиш маҳалласида 45-ДМТТ нинг бунёд этилиши ҳудуд аҳлининг йиллар мобайнидаги орзуси эди. Маҳаллада болалар боғчаси йўқлиги учун ота-оналар фарзандини қўшни ҳудудларга олиб бориб, бир мунча қийинчиликларга дуч келган. 120 ўринли МТТнинг фойдаланишга топширилиши маҳалладаги ёшу кекса учун катта байрамга айланиб кетди.

Мактабгача таълим ташкилотининг очилиш маросимига туман ва маҳалла фаоллари, таълим фидойилари, нуронийлар, ёшлар таклиф этилди. Сўз олганлар кейинги йилларда давлатимиз томонидан мактабгача таълим тизимига катта эътибор қаратилаётгани, бунинг натижасида қамров ошиб бораётгани эътироф этилди.

Шундан сўнг туман ҳокими Асадулло Нажмиддинов ва нуронийлар иштирокида рамзий лента қирқилиб, меҳмонлар муассасада яратилган шароитлар билан яқиндан танишдилар.

Муассаса инвестиция дастури доирасида бунёд этилиб, яқин 4 млрд.сўм маблағ сарфланди.

Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати