Янгиқўрғон туманида туризмни янги босқичга олиб чиқиш, аҳоли ва сайёҳлар учун барча қулайликларга эга масканларни ташкил этишга қаратилган мастер-режа ишлаб чиқилди.

Жумладан, Қайроқи маҳалласи ҳудудидаги 92 гектардан иборат майдонда туризм комплекси ташкил этилиб,
канат йўли, премиум дам олиш масканлари, спорт майдонлари, кемпинг, капсула кўринишидаги меҳмонхоналар, киберарена, селфизона, амфитеатр, 7D синема, батутлар, мотодром фаолиятларини йўлга қўйиш кўзда тутилмоқда.

Бу эса туманимизда туризм соҳасида тадбиркорликни янада ривожлантирилиши, туманимизга меҳмонлар ташрифини кўпайиши, юзлаб ишчи ўринлари яратилишига хизмат қилади.

Мазкур маскан туманимизнинг туризм тизимида драйвер соҳага айланади.

Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати