Туман ҳокими Асадулло Нажмиддинов олиб бораётган ўрганишлари давомида оғир ҳудудлардан бири - Қандиён маҳалласида бўлди.

Мазкур маҳаллада Юртбошимизнинг "Камбағалликдан фаровонлик сари» дастурини амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорида белгиланган вазифалар, жумладан  ҳар бир хонадон ва оилада
томорқага экин экиш, уй-жойида шинам ва файзли муҳит яратиш, тозаликни сақлаш орқали турмушини фаровонлаштириш бўйича амалга оширилаётган ишлар ўрганилди.

Айни кунларда "Камбағалликдан фаровонлик сари" дастурига биноан маҳалладаги  2.8 км узунликдаги ариқларни бетонлаштириш ишлари бажарилмоқда. Мақсад аҳоли томорқаларини суғориш учун сув билан таъминлаш.

А.Нажмиддинов ишларни сифатли бажариш юзасидан масъулларга топшириқлар берди.

Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати