Туман ҳокими Асадулло Нажмиддинов Булоқбоши маҳалласида ўрганиш олиб борди.


Ўрганиш давомида маҳалла еттилиги, фаоллари, нуронийлари билан мулоқотда бўлиб, аҳоли томорқаларидан унумли фойдаланиш, кўчалар, маҳаллаларни ободонлаштириш масалаларида фаоллик сўради.
Туман ҳокими, шунингдек, "Хавфсиз кўча", "Хавфсиз маҳалла" концепциялари асосида фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Наманган-Нанай йўналишидаги трассанинг икки четидаги пиёдалар йўлакчасини тиклаш чора-тадбирларини кўриш бўйича кўрсатмалар берди.
Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





