Мамлакатимиз бўйлаб қулоч ёзган "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида Янгиқўрғон туманида ҳам кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.



Бугун тонгда туман ҳокими Асадулла Нажмиддинов бошчилигида ташкилот ва корхоналар раҳбарлари "Янги Боғистон" маҳалласида жамландилар.
Унда маҳалла ҳудудида йўл четларидан унумли фойдаланиб, дарахт кўчатларини экиш, бу ўз навбатида экологияни яхшилашга, келажак авлодга мусаффо ҳаво, табиатни қолдиришга ҳисса қўшиши алоҳида таъкидланди.
Тақсимланган ҳудудларда ер тайёрлаш ва кўчат экиш ишлари бошлаб юборилди.
Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати





