Аёл — атрофга гўзаллик, эзгулик, меҳр ва муҳаббат улашувчи нозик хилқат. Миллатнинг ор-номуси, шаъни, ғурури ва умр гултожи, хонадонларимиз кўрки бўлмиш азиз аёлларимизга бўлган муносабат ўз тарихий илдизларига эга.
Шу боис ҳам энг гўзал ойнинг энг нафис байрами - хотин-қизларга бағишлангандир, эҳтимол.



Бугун Янгиқўрғон тумани Маданият марказида 8 март - Халқаро хотин-қизлар байрами муносабати билан тантанали тадбир бўлиб ўтди. Унда турли соҳаларда туманимиз ривожига ҳисса қўшаётган фаол аёллар, фахрийлар, уй бекалари иштирок этдилар.
Тадбирда туман ҳокими Асадулло Нажмиддинов аёлларнинг жамиятдаги, оиладаги ўрни, ютуқларини эътироф этиб, айём билан муборакбод этди.
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, хушовоз хонанда Яҳёбек Мўминов ҳамда туман Маданият маркази хонандалари томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар тадбирга байрамона руҳ бағишлади.
Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





