Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасиинг 19 ноябрдаги 693-сонли қарори билан Кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга санаторийларда даволаниш учун йўлланмалар бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланган. 

Давлат хизматларидан фойдаланиш учун жисмоний шахслар фақат Давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали  орқали мурожаат қиладилар.

Ариза берувчи ўз навбатини онлайн кузатиб бора олади.

Қуйидагилар ушбу имкониятдан фойдаланишлари мумкин:

Уруш ногиронлари ва қатнашчиларига тенглаштирилган шахслар;

ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг янги никоҳдан ўтмаган бева хотинлари (бева эрлари);

республика аҳамиятига молик шахсий пенсия олувчи шахслар;

Чернобил АЭС ҳалокати оқибатида нурланиш касаллигига чалинган ва уни бошидан кечирганлар, шунингдек, Чернобил ҳалокати сабабли ногирон бўлиб қолган шахслар;

ядро полигонлари ва бошқа радиация-ядро объэктларида ҳарбий хизматни ўтаган пенсия ёшидаги шахслар;

I ва II -гуруҳ ногиронлиги бўлганлар, кўзи ожиз I-гуруҳ ногиронини кузатиб борувчи шахс;

ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз кексалар;

ёшга доир пенсия олувчилар.

Мазкур хизмат орқали аввал қоғоз шаклида топширилган аризалар навбатини ҳам кузатиш имконияти мавжуд.

Махзуна  Мухриддинова,
Янгиқўрғон туман Адлия бўлими Давлат хизматлари маркази катта мутахассиси