Янгиқўрғон тумани, Булоқбоши маҳалласида узоқ йиллардан бери фаолият юритаётган 21-Мактабгача таълим ташкилоти биноси маънан эскириб, бугунги замон талабларига жавоб бермай қўйган эди.


Мамлакатимизда олиб борилаётган улкан ислоҳотлар туфайли эндиликда мазкур маҳалла болажонлари ҳам кенг, ёруғ, замонавий, барча қулайликларга эга боғчада тарбияланадилар.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-454-сонли қарорига асосан 4,5 млрд сўм ҳисобига "Ҳамкор қурилиш Чортоқ" МЧЖ томонидан янги 140 ўринли бинони қуриш ишлари олиб борилмоқда.
Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





