Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг иқтисодий фаоллигини ошириш ва оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида амалий ишлар олиб борилмоқда.

Шу мақсадда, туман ҳокимининг ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Н.Абдурахманова ташаббуси билан "Қўриқ" маҳалла ҳоким ёрдамчиси Марғуба Абдураҳмонова ҳамда "Оқтепа" маҳалла ҳоким ёрдамчиси Умида Хожибобоевалар томонидан “марказлаштирилган” ҳолда ипак қуртини  парваришлаш бўйича махсус семинар ташкил этилди.

Семинарда ипак қурти парваришлашнинг жараёнлари, озуқа тайёрлаш, шунингдек ушбу жараёнда олинадиган фойда ҳақида маълумотлар берилди.

Шунингдек, иштирокчилар марказлашган тарзда парвариш олиб боришнинг устунликлари билан яқиндан танишдилар.

Тадбир якунида хотин-қизлар орасида тадбиркорлик ва уй шароитида ипак қурти парвариши бўйича лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш имкониятлари муҳокама қилинди.